Дунёдаги энг кўп сотилган смартфонлар рўйхати эълон қилинди

Улашиш:

"Hi-Tech.Mail.ru" 2020 йил якунлари бўйича дунё бўйлаб етказиб берилган смартфонларга оид ҳисоботлар ҳақида ёзди.

Жумладан хабарда, Apple, Samsung ва Xiaomi смартфонлари eтказиб бериш бўйича eтакчи ўринни эгаллашди, аммо iPhone 11 eтакчи ўринни эгаллади — у 64,8 миллион дона тираж билан бозорга чиқарилди. Билмайдиганлар учун ушбу смартфоннинг аждоди - iPhone ХR 2019 йилда худди шундай рейтингни эгаллаган. Иккинчи ва учинчи ўринларни ҳам Apple эгаллаган, умуман iPhone рейтингда бешта ўринни эгаллаган. Аpple қурилмаларининг ёнида Galaxy A51 мавжуд.  Илгари у русларнинг фаворити сифатида тан олинган.

Топ-10 қуйидагича кўринишда:

1. iPhone 11 - 64,8 миллион
2. iPhone SE (2020) - 24,2 миллион
3. iPhone 12 - 23,3 миллион
4. Galaxy A51 - 23,2 миллион
5. Galaxy A21s - 19,4 миллион
6. Galaxy A01 - 16,9 миллион
7. iPhone 12 Pro Max - 16,8 миллион
8. Galaxy A11 - 15,3 миллион
9. Redmi Note 9 Pro - 15 миллион
10. iPhone 12 mini - 14,8 миллион

Қизиқ жиҳати, етказиб берилган iPhone 12 mini’лар сони iPhone 12 Pro’дан кўпроқ, аммо савдо натижаларига оид ҳисоботда кичик модель у қадар юқори эмас. iPhone 12 Pro Omdia етакчи смартфонлар қаторидан жой олмаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.