“Фарғона йўлидаги саводсиз ГАИ ходими” учун хизмат текшируви ўтказилмоқда

Улашиш:

28 февраль куни ижтимоий тармоқда “Фарғона йўлидаги саводсиз ГАИ ходими” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Расмий Муносабат билдирди.

Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 27 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими С.Мадаминов Миробод тумани, Янги Қўйлиқ кўчасида хизмат олиб бораётган вақтида Қўйлиқ бозори томонидан Фарғона йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келиб, Янги Қўйлиқ кўчасига бурилган “Cobalt” русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган.

Ходим ва ҳайдовчи ўртасидаги ўзаро мулоқот ҳайдовчи томонидан видео тасвирга олиниб ижтимоий тармоқда тарқатилган.

Видео лавҳада, ЙПХ ходими хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги ҳолати акс этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.