«Сурхондарёлик қоидабузар ЙПХ ходими» жазога тортилди

Улашиш:

Жорий йилнинг 25 январь куни ижтимоий тармоқда «Сурхондарёда қоидабузар ЙПХ ходими» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Видеолавҳада, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида, вилоят ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган «Mercedes-Benz» русумли махсус хизмат автомобили тўхташ қоидаларига амал қилмасдан, бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит берган ҳолда йўлнинг қатнов қисмига тўхтаганлиги ҳолати акс этган.

Ҳайдовчи ходим Ш.Т.га нисбатан тўхташ қоидаларини бузганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1286-модда (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши)си тартибида баённома расмийлаштирилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.