Тошкентда ЙПХ ходимини машина судраб кетди

Улашиш:

"Жорий йилнинг 4 январ куни ижтимоий тармоқда ҳайдовчи ЙПХ ходимини машина капотида судраб кетгани акс этган видео тарқалди",-деб ёзмоқда Xabar.uz
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 4 январ куни соат 10:15ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳрисабз ва Ўзбекистон овози кўчалари кесишган чорраҳада, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Й.Қосимходжаев «Нексия» русумли автомобил ҳайдовчиси йўл белгисига амал қилмасдан ортга қайрилиб олган вақтида тўхташ ишорасини берган.
Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармасдан ҳаракатини давом эттирган. Миробод тумани, А.Темур ва С.Азимов кўчалари кесишган чорраҳада қоидабузар ҳайдовчи уни тўхтатишга уринган ЙПХ ходимининг устига автомобилини бошқарган ва ходим автомобил капоти устида осилиб қолган ҳолатда 10-20 метр масофага ҳаракатланган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида транспорт воситаси тўхтатилган.
Ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Б.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135 ва 194-моддалари тартибида баённома тузилиб, автомобил ушбу Кодекснинг 291-моддаси тартибида вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари давом этмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.