«Қарғайдиган ️ГАИ ходими» жазоланди

Улашиш:

2021 йил 8 февраль куни ижтимоий тармоқда «Сирдарёда қарғайдиган ГАИ ходими» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. Шу юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида хабар бергандик.

Текширув хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан тасдиқланган Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи талабларини бузганлиги учун Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди биринчи сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори И.Ёқубовга нисбатан «Лавозим маошининг 30% миқдорида жарима» жазоси эълон қилинди, дея маълум қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.