Сўкинган ЙПХ инспектори ҳайфсан олди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқда 2021 йилнинг 5 январь куни «Қашқадарё ГАИлари TikTokда ҳам биринчиликни даъво қилишаётганга ўхшайди» сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

Видеолавҳадаги ҳолат 2021 йил 5 январь куни соат 09:10 ларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида содир бўлган бўлиб, ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилган.

Ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги низоми ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ИИБ ЙҲХБ ДЙҲХХ катта инспектори Ф.Нормуродовга ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.