Ғаллаоролда Нуронийлар маскани фойдаланишга топширилди

Улашиш:

Байрам кунлари юртимизда янги ижтимоий соҳа объектларининг фойдаланишга топширилди.  “Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан Ғаллаорол тумани кексаларига янги “Нуронийлар маскани” туҳфа этилди.

Тадбирда Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Назира Мухторова сўзга чиқиб, барчани байрам билан самимий қутлади. Шунингдек, сўнгги йилларда юртимизда кекса авлод вакилларини эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муносиб турмуш кечириши, дам олиши, жамиятда фаол бўлиши учун зарур шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.

 

Шундан сўнг нуроний отахонлар туман ҳокими бошчилигида маскан ҳудудига мевали дарахт кўчатлари ўтказишди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, янги масканда барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, дам олиш хонаси, кутубхона, ошхона ҳамда машғулот хоналари кексалар ихтиёрида.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.