"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги яна бир рақиби маълум бўлди (тақвим)

"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги яна бир рақиби маълум бўлди (тақвим)

ОЧЛ плей-офф ўйинида Ироқнинг "Эйр Форс" клуби Саудия Арабистонида "Ал Ваҳда"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, гуруҳ босқичига йўлланма олди. Шу тариқа, Питер Хюистра гуруҳда Эрон, Ироқ ва БАА клублари билан тўқнаш келадиган бўлди.

"В" гуруҳи беллашувлари БААнинг Шаржа амирлигида жойлашган "Шаржа" стадионида ўтказилади. Гуруҳ ўйинлари 14-29 апрель кунлари бўлиб ўтади. Жамоамизнинг тўрт беллашуви маҳаллий вақт билан 19:00да, Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. "Шаржа" билан баҳслар эса Тошкент вақтига 23:00да старт олиши белгиланган.

14 апрель, 20:00
"Пахтакор" - "Трактор"

17 апрель, 20:00
"Эйр Форс" - "Пахтакор"

20 апрель, 23:00
"Шаржа" - "Пахтакор"

23 апрель, 23:00
"Пахтакор" - "Шаржа"

26 апрель, 20:00
"Пахтакор" - "Эйр Форс"

29 апрель, 20:00
"Трактор" - "Пахтакор"