Шифокор аллергияни қандай даволашни айтди

Улашиш:

Россиялик шифокор-аллерголог Владимир Болибок аллергияни даволаш усулларини санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, ташқи муҳитдаги алергенни бутунлай йўқотишга ҳаракат қилиш керак.

Унинг таъкидлашича, гуллашга бўлган мавсумий алергияда вақтинча иқлими бошқа жойга кетиш керак.

Болибокнинг таъкидлашича, қўзғатувчилар билан узоқ вақт алоқада бўлмаганда аллергия йўқолади. Шунингдек, касалликни аллергенга хос иммунотерапия ёрдамида даволаш мумкин, аммо бу усул ҳамма беморларга ҳам тўғри келавермайди.

«Биз, аллергологлар, аллергик беморни уни безовта қиладиган алергенларга қарши иммунитет ҳосил қилиш учун махсус аллергия вакциналари билан эмлаймиз», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда вакциналар асосан нафас олиш йўллари аллергенлари учун мавжуд, дея хабар беради RT.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.