Қўзғолон бостирилди! Суперлига ўз фаолиятини тугатди

Улашиш:

20 апрель куни Европа Суперлигаси лойиҳаси ҳатто бошланмасдан ўз фаолиятини тўхтатди. Барча 12 ташкилотчи клублар мусобақа ғоясини бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Суперлига клублари раҳбарлари 20 апрель куни ўзаро тезкор йиғилиш ўтказган. Йиғилишда лойиҳани тўхтатишга қарор қилинган.

Суперлигада "Реал", "Барселона", "Атлетико", "Ювентус", "Интер", "Милан", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари иштирок этишга розилик билдирган эди.

Суперлиганинг раҳбари этиб “Реал” президенти Флорентино Перес тайинланган эди. Мусобақа август ойида бошланиши режалаштирилган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.