Ўзбекистонда ўта ахлоқсиз ва қўпол номли МЧЖ очилгани ростми?

Улашиш:

Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган ном билан МЧЖ рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Cевара Закирова бу хабарга изоҳ берди.

"Мазкур хабар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди. Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд", дея ёзди у телеграмдаги саҳифасида.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.