Даҳшатли қотиллик акс этган видеони тарқатган йигитга чора кўрилди

Улашиш:

Жорий йилнинг 6 июнь куни ижтимоий тармоқларда Ургут туманида кўлидаги мих орқали бир кишини ўлдираётган фуқаро тасвири акс этган видеолавҳа тарқалди ва омма орасида турлича муҳокамаларга сабаб бўлди.

Шов-шувларга сабаб бўлган ушбу видео юзасидан ИИБ ходимлари текширув ишларини олиб боришди. Ваҳшийлик акс этган ушбу видеолавҳани ургутлик Ш.С. тарқатгани маълум бўлди.

Бу ҳам етмагандек, фуқаро Ш.С. билан бу каби зўравонлик ва шафқатсизлик акс этган лавҳаларни тарқатмаслик юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш учун борган ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатган.

Фуқаро Ш.С.га тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди томонидан Ш.С.га нисбатан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.