Қаршида юзага келган ёнғинда уч киши ҳалок бўлди

Улашиш:

Қаршидаги мебель ишлаб чиқариш устахонада юзага келган ёнғин оқибатида уч киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Қашқадарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига ёнғин ҳақидаги маълумот 1 октябрь куни эрталаб соат 09:10да келиб тушган. Бешта ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 09:13 да ҳодиса жойига етиб келган ва уч дақиқадан сўнг ёнғин қуршаб олиниб, соат 09:26 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса натижасида 200 кв. м. га яқин майдондаги мебель маҳсулотлари ёнган, бинонинг 800 кв. м. қисми асраб қолинган. Қутқарувчилар ёнаётган бинодан уч кишини олиб чиқишди, бироқ кейинчалик улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят бўлимида вафот этди.

Ҳозирги вақтда ёнғин сабаблари ўрганилиб, етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.