Тошкентда Spark метро ерости йўлагига тушиб кетди

Улашиш:

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 26 февраль куни бошқарувни йўқотган Spark автомобили «Шаҳристон» метро бекати кириш қисмига тушиб кетди. Бу ҳақда шаҳар Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, шу куни соат 23:30 атрофида ҳайдовчи М.Н. (1994 йилда туғилган) Spark машинасини Амир Темур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганда бошқарувни йўқотиб, «Шаҳристон» метро бекатидан чиқаётган Б.Д. (2000 йилда туғилган) исмли фуқарони уриб юборган. Машина метронинг кириш қисмига тушиб кетган.

Оқибатда Б.Д., М.Н. ва машинадаги йўловчи М.Н. олган тан жароҳати билан шифохонага олиб борилган.

Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.