МИБ қидирувдаги отани автобусда ушлади

Улашиш:

МИБ Наманган вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан олиб борилаётган тезкор тадбирлар давомида қидирувдаги қарздор шахслар топилмоқда.

Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра А.Маликовдан ундирувчи М.Ёқубова фойдасига вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланганди. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Чортоқ туман бўлимига келиб тушган. Бироқ А.Маликов алиментдан бўлган қарздорликни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган, боз устига бир неча бор яшаш хонадонига борилганда йўқлиги аниқланган. Унга нисбатан давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинади, дейилади МИБ хабарида.

Олиб борилган тезкор қидирув натижалари фойда бериб, қарздор ота топилди. У Наманган-Уйчи йўналишида ҳаракатланаётган автобусда кетаётганлиги маълум бўлди. Зудлик билан қарздор ота тегишли тартибда тезкор шўъба ходимлари томонидан Уйчи туманида топилди. Келгусида қонуний ҳал қилишлилик учун Бюронинг Чортоқ туман бўлими давлат ижрочисига топширилди.

Қидирув шўъбаси томонидан бу каби тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.