5 июль куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига 5 та снаряд учиб тушган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, снарядлар Афғонистон ҳудудидан учиб келган, лекин портламаган, қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.
Термиз шаҳридаги Мажнунтол маҳалласида жойлашган 4 та уйга озроқ зарар етган, бешинчи снаряд футбол майдонига қулаган. Барча снарядлар сапёрлар томонидан зарарсизлантирилган.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг тегишли органлари афғон томони билан мазкур воқеанинг сабабларини ўрганмоқда.