Туркманистонда «қизил даражали» хавф эълон қилинди. Унинг Ўзбекистонга ҳам таъсири бор

Улашиш:

Метеожурналга кўра, келаётган ҳафтанинг жума кунига қадар, Туркманистоннинг кўплаб ҳудудларида +45 +48 даражалик иссиқ ҳарорат бўлиши прогноз қилинмоқда.

Мазкур иссиқ ҳаво тўлқини узоқ муддат деярли ҳаракатсиз паст босимли ўта иссиқ ҳаво оқими таъсирида юз беради. «Термик депрессия» дея ном олган бу ҳаво оқими келаётган ҳафта Ўзбекистон об-ҳавосини ҳам белгилайди.

Янги ҳафтанинг жума кунларидан бошлаб, Марказий Осиёнинг ғарбига Кавказ, Волгабўйи ҳамда Каспий денгизи устидан шимоли-ғарбий совуқ ҳаво оқимининг «бостириб» келиши Туркманистон шимоли ғарби, хусусан, Ўзбекистоннинг шимолига ҳам янги ҳафтанинг дам олиш кунлари умудбахш салқин об-ҳавони тақдим этиши керак, деб ёзади мутахассис Э.Абдулаҳатов.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафтада Ўзбекистонда рекорд даражадаги жазирама кутилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.