Ўзбекистон Интерпол бюроси йирик фирибгарни қўлга олди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Интерпол ММБ ходимлари томонидан халқаро қидирувда бўлган чет эл фуқароси қўлга олинди.

Тезкор қидирув тадбирлари ўтказиш чоғида Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ходимлари Қирғизистон Республикасида халқаро қидирувга берилган чет эллик фуқарони ушлашга муваффақ бўлишди. Жиноятчи қирғизистонлик ҳамкасблар томонидан расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва контрабандага шериклик айблови билан қидирувда бўлган, шу муносабат билан жиноят ҳаракатларининг оғирлигини ҳисобга олиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Интерпол Миллий марказий бюросининг Бишкекдаги ҳамкасбларига қидирувдаги шахс Қирғизистонга кейинги жиноий жавобгарликка тортиш учун экстардиция қилинишидан олдин ҳибсга олингани ҳақида маълум қилинди.

Ҳозирда қўлга олинган шахсни Қирғизистон Республикасига экстрадиция қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.