Air Astana авиакомпаниясининг Тошкент-Олмаота рейси йўловчилари жабрланди

Улашиш:

Air Astana авиакомпаниясининг Тошкент-Олмаота рейси самолёти кучли турбулентлик ҳудудига тушиб қолиши натижасида етти нафар йўловчи жабрланди.

Air Astana авикомпаниясининг Тошкент-Олмаота рейси самолёти турбулентлик ҳудудига тушиб қолиши натижасида йўловчилар жабрланди, деб хабар қилди авиаташувчи матбуот хизмати.

«Бугун авиакомпания Тошкент-Олмаота йўналиши бўйича KC 128 рейсини амалга оширди. Самолёт маҳаллий вақт билан 14:35 да ҳавога кўтарилган. Парвоз вақтида самолёт тўсатдан кучли турбулентлик ҳудудига тушиб қолди. Дастлабки маълумотларга кўра, етти нафар йўловчи турли тан жароҳатлари олган», — дейилади хабарда.

Авиакомпаниянинг қайд этишича, парвоз экипажи йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Учувчилар воқеа ҳақида аэропорт хизматларини хабардор қилган. Ўзбекистондан ҳавога кўтарилган лайнер соат 16:45 да Олмаотага қўнган. Аэропортда йўловчиларни тез ёрдам машиналари кутиб олган.

«Авиакомпания содир бўлган воқеадан афсусда ва рейс йўловчиларига ҳар томонлама ёрдам беради. Воқеа факти бўйича ваколатли органлар томонидан текширув ўтказилади», — дея таъкидлади Air Astana.

Қозоғистон Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматининг қайд этишича, ўзбекистонлик аёл бачадон бўйни умуртқасининг ёпиқ синиши гумони билан тез ёрдам машинасида шифохонага ётқизилган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.