Тошкент-Москва йўналишида учаётган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди

Улашиш:

«Aэрофлот» авиакомпанияси самолёти чоршанба куни эрталаб Тошкентдан Москвага учди, лекин техник сабабларга кўра аэропортга қайтган. Бу ҳақда Тошкент аэропорти вакилига асосланиб, РИА «Новости» хабар берди.

«Aэрофлот»нинг СУ -7103 рейси бугун Тошкент халқаро аэропортидан жадвалга мувофиқ соат 05.10да (Москва вақти билан 03.10) Москвага жўнаб кетди. Техник сабабларга кўра, экипаж учиш аеропортига қайтишга қарор қилди ва соат 7.00 (5.00) да нормал қўнди», — деди аэропорт вакили.

Ҳозирда самолёт Тошкент халқаро аэропортида, бортдагилардан ҳеч ким зарар кўрмаган. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.