Икки нафар фирибгар ОТМ очиб, унда ўқишни истаганлардан пул йиғиб олишган

Улашиш:

Сурхондарёда икки нафар фирибгар ОТМ очиб, унда ўқишни истаганлардан пул йиғиб олишган.

Икки нафар фуқаро 2022 йилда масъулияти чекланган жамиятни ташкил этиб, уни хусусий ОТМ деб аташган. Шундан сўнг улар янги ОТМда ўқиш истагини билдирган 18 нафар ёшларни алдаб, улардан шартнома учун жами 152 миллион сўмдан ортиқ пул йиғишган.

Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Деновда яна бир фирибгарни ушлашга муваффақ бўлишган. Эркак Тожикистон ОТМларида таҳсил олаётган 21 нафар талабани Ўзбекистондаги таълим муассасаларига кўчиришга ваъда берган. У буни гўёки "юқори мартабали танишлари" ёрдамида амалга оширишни режалаштирган. Натижада, жиноятчи 15 минг доллардан кўпроқ пул олган.

Мазкур ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211 (пора бериш) моддалари бўйича жиноий ишлар қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.