Сергелида портлаган кимёвий восита селитра бўлган

Улашиш:

Аввалроқ Сергелида 2023 йилнинг 28 сентябр куни содир бўлган портлаш кимёвий моддалар таъсирида содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Bugun.uz маълумотларга кўра, портлашга сабаб бўлган кимёвий восита селитра бўлган.

Бирламчи маълумотларга кўра, омборхонадаги портлаш унда сақланган селитра сабабли келиб чиққан. Мазкур маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Аввалроқ ҳолат юзасидан олиб борилаётган тергов жараёнида портлашнинг эҳтимолий сабаблари ичида омборхонадаги кимёвий моддаларнинг нотўғри сақлангани ҳақидаги версия асосий бўлиб тургани айтилганди.

Бунда кимёвий моддаларни сақлашда хавфсизлик қоидалари қўпол равишда бузилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган.


2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.