Трактори носоз бўлган 2 нафар фуқарога маъмурий баённома расмийлаштирилди

“Ўзагроинспекция”нинг Бахмал туман бўлими томонидан тумандаги 1 минг 758 та қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг электрон рўйхати шакллантирилди ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларидан меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида фойдаланиш инспекция томонидан доимий назоратга олинган...

Ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган шахсга суд ҳукми ўқилди

1999 йил Жиззах вилоятида туғилган Х.Б. 2019 йил ишлаш мақсадида Россия Федерациясига бориб, ижтимоий тармоқлар орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси”, “Туркистон ислом ҳаракати” каби террористик ташкилотлар тарафдорларининг таъсирига тушиб қолади...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди...

Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси ҳарбий хизматчини уриб, қочиб кетди

Тармоқларда Фарғона вилоятида Cobalt ҳайдовчиси ҳарбий хизматчини катта тезликда уриб, қочиб кетгани айтилган видео тарқалди. Вилоят прокуратураси оддий аскар олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилгани ва ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди...

Статқўм $173 млн га кўмир импорт қилингани ва Қозоғистон статистикаси билан фарқ бўйича изоҳ берди

Ўзбекистоннинг 11 ойлик ташқи савдо ҳисоботида биргина ноябрь ойида 173 млн долларлик кўмир импорти қайд этилган. Статқўм кўмир ва газ кўрсаткичлари жадвалдаги қаторлар ўзгаргани, шунинг учун ҳам бундай катта миқдорда кўмир олинган. Қўмита Қозоғистон статистикаси билан фарқни ҳам тушунтирди...

Нега давлатлар олтин сотиб олишга зўр бермоқда?

«Расмий Москва билан анъанавий равишда савдо қиладиган мамлакатлар 2022 йилда олтин сотиб олишни кескин кўпайтиришди», деб ёзмоқда The Economist. Хусусан, Қозоғистон олтин сотиб олишни икки баробарга оширган бўлса, Ўзбекистон захира активларининг 2/3 қисмини олтин ташкил қилмоқда. Бу нима билан боғлиқ?..

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.