Қашқадарёдаги шифохонада портлаш содир бўлди

Улашиш:

Қашқадарёдаги вилоят саломатликни тиклаш шифохонасида портлаш содир бўлди. Оқибатда икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.

24 декабрь куни тонгда Қашқадарё вилояти саломатликни тиклаш шифохонасида газ босими ортиши туфайли портлаш содир бўлди, дея хабар бермоқда Nasafnews.

Вилоят Ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, «Равоқ» маҳалласида жойлашган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли саломатликни тиклаш шифохонаси иккинчи қаватидаги хоналардан бирида чақнаш содир бўлди.

Оқибатда икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

портлаш, қашқадарё

портлаш, қашқадарё

портлаш, қашқадарё

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.