Наманганда металл қуйиш цехида портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор

Улашиш:

15 февраль, чоршанба куни Наманган туманида жойлашган чўян қуйиш цехидаги парогенератор (автоклав) да пар босими ортиб кетиши туфайли портлаш содир бўлган.

Оқибатда ушбу цехда ишлаётган 1 нафар ишчи тан жароҳати олган, 2 нафари ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.