Бозорлардаги алюминий қозонлар рак касаллигига олиб келадими?
Фейсбукъда тарқалган хабарда ёзилишича, бозорларда арзон нархда сотилаётган ялтироқ, яъни анодланмаган (махсус ҳимоя қопламаси бўлмаган) алюминий қозонларда овқат пишириш алюминий металлининг озиқ-овқатга ўтиши ва организмга тушиши натижасида турли касалликларга олиб келиши мумкин экан. Жумладан, саратонга (рак) ҳам сабаб бўлиши айтилган...