Олий тоифали ўқитувчиларга ипотека субсидияси қандай тартибда берилади?
Ўзбекистон ҳукуматининг 2026 йилдан кучга кирадиган янги қарори ( ВМҚ-69-сон ) таълим тизимида кўп йиллар меҳнат қилган, юқори малакага эга ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлашни назарда тутади. Унга кўра, камида 15 йиллик иш стажига эга бўлган олий тоифали педагогларга бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади...