Тошкентда кўчмас мулк қайта баҳоланди: Бу солиқлар ва уй-жой бозори учун нимани англатади?
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тошкент шаҳрида кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолашнинг дастлабки натижаларини эълон қилди. Унга кўра, пойтахтдаги 600 мингдан ортиқ квартираларнинг умумий қиймати амалдаги кадастр баҳосидан 7,4 бараварга ошиб, 426,7 трлн сўмга етди. 213 минг атрофидаги ҳовли-жойлар эса қарийб 14 бараварга қимматлаб, 548,4 трлн сўм деб баҳоланди...