Мажбурий ижро бюроси Арнасой туман бўлими давлат ижрочиси ўзининг иш юритувидаги 2802-сонли ижро иши юзасидан қарздор Д.Тахтамишовдан “Биг Агро Арнасой” МЧЖ фойдасига қарздорликни ундириш учун қарздорга тегишли чорва молларини хатловдан ўтказиб, хизмат вазифасини ўтаётган вақтида И.Тахтамишев давлат ижрочиси И.Алимбаевга фаол қаршилик кўрсатиб, унинг оғиз соҳасига қўли билан муштлаб урган ҳолда енгил тан жароҳати етказади.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судининг ҳукмига кўра, Икром Тахтамишев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 219-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 6.690.000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Жамоатчилик билан алоқалар
ва ҳуқуқий ахборот бўлими