Журналист Абдукарим Мирзаевга Ўзбекистонда иш очилмаган – Бош прокуратура

Улашиш:

Туркияда қўлга олинган журналист Абдукарим Мирзаевга Ўзбекистонда ҳеч қандай жиноий иш очилмаган ва у қидирувда эмас.

Ўзбекистон Бош прокуратураси шу кунларда Туркияда қўлга олинган ўзбекистонлик журналист Абдукарим Мирзаевнинг қўлга олинишига алоқадор эмаслиги маълум қилинди. Бу ҳақда «Газета.uz» маҳкама матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга таяниб хабар қилди.

Унинг қайд этишича, Бош прокуратурада Абдукарим Мирзаев билан боғлиқ жиноий иш мавжуд эмас, унинг ўзи ҳам қидирувга берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Кастамону университети Коммуникациялар факультети журналистика бўлими магистранти Абдукарим Мирзаев 11 декабрь куни турк полицияси томонидан қўлга олингани хабар қилинганди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.