Ўзбекистонда қидирувга берилган эркак Россияда қўлга олинди

Улашиш:

Россиянинг Санкт-Петербург полицияси ходимлари тадбиркорга ҳужум қилгани учун қидирувга берилган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинграддаги вилоят бош бошқармаларига асосланиб, «Фонтанка» хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароси — 25 ёшли ижарачи У.Т. «Гранит» махсус тезкор отряди томонидан 18 март куни Маршал Казаков кўчасидаги хонадонлардан бирида қўлга олинган.

Хабарларга кўра, У.Т. тадбиркорга ҳужум қилгани учун Ўзбекистонда қидирувга берилган. Озиқ-овқат дўкони эгасига 2020 йил ёзида бир нечта шахслар таёқ ва биталар билан ҳужум қилган. Ҳодисанинг барча иштирокчилари зудлик билан ҳибсга олинган. Аммо У.Т. Россияга қочиб кетишга муваффақ бўлган. Санкт-Петербургда у қурилиш майдончаларида ишлаб келган.

Ҳозирда қўлга олинган шахс ҳудудий полиция бўлимига олиб кетилган бўлиб, яқин кунларда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.