Талабаларнинг матонати барчани ларзага солди.Сабаби...

Улашиш:

6 январ куни Хитойнинг Далян шаҳрида кучли қор ёғиши давом этди. Ўша куни кечқурун Далян Океан университети кўнгилли ўқитувчилари ва талабалари ётоқхонада яшовчи талабаларга пандемияга қарши воситаларни етказиб берди. Талабалар шамол ва қорга қарши курашгани барчани ларзага солди.
21 декабрдан бошлаб Далян Океан университети ёпилди. 13 мингдан зиёд профессор-ўқитувчи ва талабалар университет ичида қолишга мажбур бўлди.  Шу вақт давомида улар университет биносида яшаб келди. Университет томонидан кунига уч маҳал овқат ташкил этилди.

Олийгоҳ маъмуриятининг таъкидлашича, 6 январ куни кечқурун об-ҳаво шароити туфайли етказиб бериш одатдагидан кўра қийинроқ кечган.
“Одамзот кўникувчан, қишнинг қаҳратонида ҳам баҳор умиди билан яшайди. Пандемияга қарши курашаётган бутун фронт ходимларига раҳмат! Барчангизга ташаккур!” – дейилади UzA нинг хабарида.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.