Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушганлиги юзасидан бош прокуратура баёноти

Улашиш:

 Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, бугун 10 январь куни соат 17-15 ларда Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласи, Мустақиллик кўчасида қурилаётган 6 қаватли бино, яъни 1-2 қаватлари савдо дўкони, 3-6 қаватлари 11 та хонадондан иборат бўлган бинонинг 240 кв.м. иборат бўлган 7 та хонадони қулаб тушган.

Бинонинг қулаши оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар аниқланмади.
Воқеа жойига зудлик билан Жиззах вилояти прокурори, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари етиб боришди.

Бинонинг қулаш сабабларини аниқлаш борасида Жиззах вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.