«Самосуд»ни видеога олиб тарқатган шахс 22 миллион сўм жаримага тортилади

Улашиш:

«Самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилади. Бу ҳақда ИИВ тергов департаменти бўлим бошлиғи Азизбек Долихўжаев маълум қилди.

«Самосуд» жараёнини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган бўлса, Жиноят кодексининг 130 (прим)-моддаси, яъни зўравонлик ва ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маълумотларни тайёрлаш, уни тарқатиш ёки жойлаштирганлик учун авваломбор маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.

Бунда жисмоний шахсларга 100 бараваргача миқдорда, яъни 22 миллион сўмдан зиёд жарима жазоси қўлланиши, унинг ҳаракатлари жиноятни келтириб чиқарадиган бўлса, 3 йилгача ахлоқни тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган», дейди мутахассис.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.