Маҳмуд Мурадов Дена Уайт эътиборига тушди

Улашиш:

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида "UFC 257" турнири бўлиб ўтди. Ушбу жанглардан бирида ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов октагонга кўтарилди.

Америкалик Эндрю Санчесга қарши баҳснинг 3-раунди ўтиб бораётган бир пайтда ҳамюртимиз техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.Жанглардан сўнг "UFC 257" турнирининг энг яхши иштирокчиларига аталган бонуслар эълон қилинди. Улар қаторида Маҳмуд Мурадов ҳам бор.

1. Дастин Поре
2. Майкл Чендлер
3. Марина Родригес
4. МАҲМУД МУРАДОВ

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида энг яхши иштирокчилар қаторида Мурадовнинг борлиги ва энди у УФS президенти Дена Уайт эътиборига тушганини ёзди. "Табриклаймиз жангчимизни. Энди у аниқ Дена Уайт эътиборига тушди", - деди Даврон Файзиев.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.