Барча тадбиркорлик субъектлари диққатига!

Улашиш:

Сиздан 2020 йил якуни билан Давлат статистика ҳисоботларининг ўз вақтида топширишларини таъминлашингизни сўраймиз.
Жиззах шаҳридан рўйхатдан ўтган барча хўжалик юритувчи субъектлар, фермер хўжаликлари 2021 йил 25 февралдан, кичик корхона ва микрофирмалар 2021 йил 26 февралдан, нодовлат нотижорат ташкилотлари 2021 йил 2 мартдан кечиктирмай Давлат статистика хисоботларини электрон шаклда “estat 3.0” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тақдим этишлари шарт.
Давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. 

 

Жиззах шаҳар статистика бўлими

Тел 72-222-40-12

72-222-40-07

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.