Президент бир вазирни ишдан олди

Улашиш:

Президент фармони билан Дилмурод Хамидуллаевич Набиев Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Фармонга кўра, Дилмурод Набиев бошқа ишга ўтган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни селектор йиғилишида шу ҳафтанинг ўзида кадрлар масаласида катта ўзгаришлар бўлишини қайд этганди.

Эслатиб ўтамиз, Дилмурод Набиев 2018 йилнинг июл ойида Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимига тайинланганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.