Тошкентда янги BMB ZA'FARON бренди тақдимоти бўлиб ўтди

Улашиш:

Маълумки, Ўзбекистоннинг қулай тупроқ-иқлим шароити доривор ўсимликларнинг қимматли турларини етиштиришда тўғри келади.

Шарқнинг буюк табиби Абу Али Ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” асарида заъфарон 100 дан ортиқ турдаги касалликларни даволашда ишлатилишини таъкидлаган.

Республикамизда биринчи заъфарон плантациялари 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан пайдо бўлган.

Муҳтарам Юртбошимизнинг 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ-4670-сонли “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани мазўкур сохани янада ривожланиши учун катта имкониятлар жорий этди.

BMB ZA'FARON янги бренди учун заъфарон плантациялари BMB SHIFO шўъба корхонаси томонидан 2020 йилнинг ёз ойида яратилган. Жиззах вилоятининг Бахмал туманида доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослаштирилган мазкур корхона мамлакатимизнинг энг қулай ва экологик тоза ҳудудларидан бирида фаолият олиб боради.

2021 йилнинг 5 февраль куни BMB Trade Group компанияси пойтахтимиздаги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида давлат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирокида заъфарон махсулотининг BMB ZA'FARON бренди тақдимоти бўлиб ўтди.

BMB Trade Group компаниясининг заъфарон маҳсулотлари маҳаллий мутахассислар томонидан юқори бахоланиб, тегишли сертификатлар билан тасдиқланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.