Москва шаҳри ва вилоятида жуда кўп миқдорда қор ёғмоқда. Россия пойтахтида қорнинг қалинлиги ярим метрдан ошган.
Айрим ҳудудларда қорнинг қалинлиги 65−70 см.га етган, бу қиш бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич. Қайд этилишича қор ёғиши бўйича бир неча йиллик рекордлар янгиланган бўлиши мумкин.
Қор бўрони оқибатида бир қанча авиарейслар бекор қилинган.