Ҳазил туфайли 19 ёшли фуқаро 16 ёшли вояга етмаган шахсни пичоқлади

Улашиш:

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизматининг хабар беришича: Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 24 февраль куни соат 17:20 ларда 19 ёшли Бехрўз О., Қўқон шаҳри Муқимий шаҳарчасида жойлашган кўп қаватли уйлар олдида таниши вояга етмаган 16 ёшли  Аъзам А., билан бир-бирини ҳақорат қилишлари оқибатида Аъзам А.,нинг кўкрак соҳасига “финка пичоғи” билан уриб тан жароҳати етказган. Натижада Аъзам А., шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Бехрўз О.,га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “Л” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.