Ғаллаоролда “стольба” цехи иш бошлади

Улашиш:

Бугун Ғаллаорол туманидаги кичик саноат зонасида электр тармоқлари корхонасига қарашли “бетон устун” (стольба) ишлаб чиқариш цехи иш бошлади.

Кунига 30 дона, йилига 8-9 минг дона “бетон устун”лар ишлаб чиқариш цехида 12 та янги иш ўрни яратилди.

Шу вақтгача вилоят электр тармоқлари тизими учун йиллик 9000 та шундай устунларга эҳтиёж мавжуд бўлган ва уни Тошкент ҳамда Сурхондарёдан олиб келинар эди. Мазкур цех тўлиқ қувват билан иш бошласа нафақат ички эҳтиёжни таъминлаш учун, балки бошқа вилоятларга ҳам сотиш имкони яратилади.

Цехнинг Ғаллаоролда жойлаштирилишига сабаб сифатида қурилиш материаллари туманнинг ўзида қазиб олиш имконияти мавжудлиги билан изоҳланмоқда.

Ҳакимжон Фозилов

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.