Электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади

Улашиш:

2021 йил 9 март куни 110/35/10 кВли «Марказ»,«Мирзачўл» ва «Озодлик» подстанцияларининг 10 кВли тақсимлаш қурилмаларида баҳорги режали таъмирлаш ишлари бажарилиши муносабати билан ЖИЗЗАХ ШАҲРИнинг Бобур, Маданият ва Обод МФЙларида 13:00 дан 17:00 гача, МИРЗАЧЎЛ ТУМАНининг Мирзабулоқ ШФЙ, Дўстлик, Мустақиллик, Ержар, Ғалаба, Боғдон МФЙларида12:00 дан 17:00 гача ҳамда ЗОМИН ТУМАНИнинг Қўрғон, Ш.Рашидов, С.Раҳимов, Оқтепа МФЙлари, Ғаллакор ва Ширин ҚФЙларида 13:00 дан 17:00 гача электр энергияси таъминотида узилиш бўлади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖ

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.