Жиззахнинг 7та ҳудудида ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Улашиш:

 Жиззах вилояти Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Дўстлик, Пахтакор, Мирзачўл туманлари ва Жиззах шаҳридаги 600 минг аҳолининг марказлашган ичимлик суви таъминоти яхшиланади.

«Ўзсувтаъминот» хабарига кўра, «Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига Жиззах вилоятининг ичимлик сув таъминоти тизимини яхшилаш» лойиҳаси амалга оширилади.

Ушбу лойиҳа доирасида:

  • қуввати 100 минг м3/сутка бўлган 1-кўтариш насос станцияси ва сув тиндиргич;
  • 1-кўтариш насос станциясидан «Узунбулоқ» сув тозалаш иншоотигача диаметри 1200 мм, узунлиги 16,6 км бўлган магистрал ичимлик суви қувури;
  • қуввати 100 минг м3/сутка бўлган «Узунбулоқ» сув тозалаш иншооти;
  • узунлиги 166 км бўлган «Узунбулоқ - Гагарин» магистрал ичимлик суви қувури;
  • «Жиззах» сув тақсимлаш иншооти;
  • «Жиззах» СТИдан Жиззах шаҳригача узунлиги 4 км бўлган магистрал ичимлик суви қувури қурилиши белгиланган.

Билдирилишича, бугунги кунга қадар жами 75,764 км қувурлар ётқизилган. Шундан:

  • Д-1000 мм ва 800 мм бўлган 51,9 км стеклопластик магистрал сув қувурлари ётқизилган;
  • Д-1200 мм бўлган 15,5 км магистрал қувурлар монтаж қилинган;
  • Д-800 мм бўлган 3,1 км темир қувурлар монтаж қилинган;
  • Д-800 мм бўлган 2,8 км полиэтилен қувурлар монтаж қилинган;
  • Д-720 мм бўлган 2,464 км полиэтилен қувурлар монтаж қилинган.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.