Бухорода эркак ўзини томдан ташламоқчи бўлди

Улашиш:

Бухорода эркак ўз аёли билан жанжаллашиб қолиб ўзини томдан ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 31 март куни эркак уйида аёли билан жанжаллашган ва кўп қаватли уйнинг том қисмига чордоқ (чердак) орқали чиқиб, эшикни ташқаридан қулфлаб олган ва ҳеч кимни ўзига яқинлашишга қўймаган.

Шундан сўнг, Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига фуқаролар томонидан Бухоро шаҳар 6 кичик ноҳияда истиқомат қилувчи фуқаро Н. Ш.(фуқаронинг аниқ манзили ва исми шарифи ошкор этилмайди) ўзи яшаб турган кўп қаватли уйнинг том қисмидан жонига қасд қилиш мақсадида ўзини ташламоқчи эканлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган.

Хабар қабул қилинган заҳоти воқеа жойига ФВБ раҳбарияти ҳамда Ёнғин қутқарув отряди зудлик билан етиб борган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.