Республиканинг 13 та туманига янги «статус» берилади (рўйхат)

Улашиш:

 «Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-6198-сон, 01.04.2021 й.) қабул қилинди.

Фармон билан Инновацион ривожланиш вазирлигининг асосий вазифалари ҳамда 2021-2022 йиллардаги устувор фаолият йўналишлари белгиланди.

Фармонга мувофиқ, ҳудудларда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш мақсадида Вазирлик тизимида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармалари ташкил этилди.

Шунингдек, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси унга Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси ва Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини қўшиб олиш йўли билан Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этилди.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманлар рўйхати (13 та) тасдиқланди.

ОТМнинг илмий ва инновацион фаолиятини баҳолаш тизими жорий қилинади.

Шунга кўра, ҳар йил якуни бўйича илмий ташкилотларнинг ҳамда ҳар ўқув йили якуни бўйича ОТМнинг илмий ва инновацион фаолияти баҳоланади.

Баҳолаш натижаларига кўра, ОТМ ва илмий ташкилотлар раҳбарларига нисбатан рағбатлантириш ёки интизомий жазоларни қўллаш ҳақида тегишли вазирлик ва идораларга тақдимнома киритилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.