Шу кунларда мамлакатимизда табиий газни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини (АСКУГ) жорий этиш доирасида янги газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
Бироқ, огоҳлантиришлар ва ОАВ орқали тарқатилган хабарларга қарамай, табиий газ истеъмолчиларидан ҳудудлардаги газ таъминоти ташкилотларининг баъзи ходимлари томонидан янги газ ҳисоблагичларини ўрнатиш учун тўлов талаб қилинаётганлиги тўғрисидаги шикоятлар кела бошлади.
Урганч шаҳрида фаолият юритувчи murojaat24.uz сайти админи Нажотбек Машарипов ушбу тизимнинг афзаликлари, мавжуд камчиликлар ва янги ускунадан фойдаланиш борасида суҳбат уюштирди.