Вадим Абрамов: «Саудия Арабистони бу мусобақада устунликка эга»

Улашиш:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ЖЧ—2022 ва Осиё Кубоги қўшма саралаши доирасида Сингапурга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этиб, бир қатор саволларга жавоб берди.

Ўйин ҳақида

Биринчи ўйинимизни кутяпмиз. Бу янгича форматдаги турнир. Коронавирус пандемияси сабабли анча вақт расмий ўйин ўйнамадик.

 

Гуруҳда қайси жамоа устунликка эгалиги ҳақида
Албатта, Саудия Арабистони бу турнирда устунликка эгалик қилади. Лекин ҳаммаси ўз қўлимизда. Имкониятлар тенг. Биз Саудия билан ўйингача иккита ўйин ўтказамиз.

 

Сингапурга қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишлар ҳақида
Таркибда йўқотишлар йўқ, ҳамма соғ-саломат. Фақат Ойбек Бозоровда дисквалификация бор.


Шунингдек, Сингапур устози Тацума Ёшида ҳам ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: ЎФА
«Барча билади, Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Бизни кучли қарама-қаршилик кутяпти. Рақобатли ўйин бўлади. Очко олишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистонни ҳурмат қилган ҳолда ғалабага эришишга интиламиз. Ҳали бор потенциалимизни рўёбга чиқаришга улгурмадик. Умид қиламанки, менинг жамоам бу сафар 100% имкониятини ишга солади», — дейди Тацума Ёшида.

Ўзбекистон ва Сингапур ўртасидаги учрашув 7 июнь, душанба куни Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.