Абрамов йирик ҳисобдаги ғалабадан кейин матбуот анжуманида иштирок этди

Улашиш:

Жаҳон Чемпионати 2-саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Сингапур терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. Унда футболчиларимиз 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида миллий жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Биринчи навбатда йигитларни табриклаган бўлардим, сабаби бундай қийин шароитда катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Албатта, ҳисоб хурсанд қилади, аммо бундай ўйин учун кўплаб сариқ карточкалар ва жароҳатланган ўйинчилар ҳам бор. Майдон бироз қаттиқроқ, бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман, аммо ўйинчилар оёқларини шикастлаб олишди, афсус.

 
Ўйин борасида ҳам эътирозлар бор. Умид қиламанки, бу илк ўйиндаги жаяжон билан боғлиқ ҳолат. Эртага тиззасидан жароҳат олган ўйинчиларнинг ҳолати аниқ бўлади. Ўйинда мажбурий ўзгаришлар бўлди ва режага бироз путур етди, айрим ўйинчиларга дам бермоқчи эдик, аммо улар охирига қадар ўйнашга мажбур бўлишди", - дейди Абрамов.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.