Юк машинаси портлаб кетди: ҳалок бўлганлар бор

Улашиш:

 14 июнь куни соат 17:40ларда Самарқанд вилояти Ургут тумани «Кенагас» МФЙ ҳудудида жойлашган маиший газ баллонларини пропан гази билан тўлдириш шахобчасида «ЗИЛ-130» русумли  юк автомобилидан суюлтирилган газни тўкиш вақтида пропан сиғимининг ёрилиши содир бўлган.

Юзага келган вазият оқибатида юк автомобиль ҳайдовчиси ва шахобча ишчиси воқеа жойда вафот этган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилмоқда. 
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.