Қарши шаҳрида спорт устаси Э. Раҳимов ўлдириб кетилганлиги ҳақида берилганди.
Қашқадарё вилояти ИИБ хабарига кўра, 17 август куни соат 10:00 ларда Қарши шаҳрида яшовчи Э.Р.ни кўп қаватли уйидан чиқишини кутиб туриб, у кўчага чиққанидан кейин етти нафар совуқ қуроллар билан қуролланган шахслар уни бош, юз, кўкрак ва танасининг бошқа соҳаларига уриб, оғир тан жароҳати етказиб, «Жентра» автомашинасига мажбуран миндиришиб, Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасига олиб бориб ташлаб кетишган.
Натижада Э.Р. кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан шу куни шифохонада вафот этган.
Жиноятни «иссиқ излар»да фош этиш мақсадида олиб борилган тезкор қидирув суриштирув тадбирлари натижасида шу куннинг ўзида жиноятга алоқадор Қарши шаҳри ва Қарши туманида яшовчи фуқаролар Ш.Т., Ж.А., О.Р., Я.Я., Ш.З. ва Э.А. ушланган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.